«Ўрта махсус билим юртларида квоталарни оширишни таклиф қиламан» – Зойир Мирзаев
8 октябрь куни президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш масаласида видеоселектор ўтказилди. Унда Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаевга ҳам сўз берилди, дея хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
«Жуда кўпчилик ёшлар олий ўқув юртига кира олмайди ва ҳужжатларини ўрта махсус билим юртларига топширадилар. Аммо уларда ҳам қабул квоталари чекланган. Бугунги йиғилишдаги масала, яъни ёшлар масаласи жуда муҳимлигини ҳисобга олиб, бундай билим юртларда қабул квоталарини оширишни таклиф қиламан.
Шунингдек, «Ватанпарвар» ташкилоти имкониятидан ҳам кенгроқ фойдаланиш лозим. Барча туманлардаги ишларни ўрганиш, бўлимлари бўлмаган туманларда ижарага бепул бинолар тақдим этиб очиш керак», – деди Қашқадарё ҳокими.
Зойир Мирзаевнинг айтишича, Қашқадарё вилоятида ёшлар ва аёллар ишлари бўйича Қарши шаҳри ва Ғузор тумани намуна сифатида танлаб олинган.
«Эртаданоқ ишчи гуруҳи тузилиб, бевосита бу ҳудудларга бориб ишлайди», – деди у.
Президент Қашқадарё вилояти ҳокими таклифини қўллаб қувватлади.
«Қабул квоталари бўйича таклиф жуда маъқул. Бунинг учун Тошкентдан рухсат кутиб ўтирмай, ҳоким қарори билан иш кўраверинглар.
«Ватанпарвар» ташкилотини ҳам кенгроқ ишлатиш керак. Зарур бўлса, кечки сменаларда ўқишни ташкил қилинглар. Ёшлар кечқурун бориб 2-3 соат касб ўрганиб келишсин. Бу ташкилот ҳайдовчилик гувоҳномаси беради, тракторчилик, кранчилик каби касбларга ўргатади. Ёшлар аниқ касб эгаси бўлишади», – деди Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга оид
11:53 / 06.11.2024
Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
20:17 / 05.11.2024
Маърифий фаолият билан рухсатсиз шуғулланганлик учун жавобгарлик белгиланди
17:18 / 05.11.2024
Рақобат кучли: Хитойдаги таълим тизими ёшлар орасида руҳий тушкунликка сабаб бўлмоқда
16:29 / 21.10.2024