Қамчиқ довонида бир ҳафта ичида учта машина хандаққа тушиб кетди
Сўнгги кунларда Mercedes фургони, ISUZU ва KIA русумли юк автомобиллари Қамчиқ довонида ҳаракатланаётиб хандаққа тушиб кетди.
Қамчиқ довонида Kia юк машинаси ҳайдовчиси тонг саҳарда бошқарувни йўқотиши натижасида йўл четидаги хандаққа тушиб кетди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, воқеа 9 октябрь куни соат 05:30да, «Тошкент – Ўш» автомобиль йўлининг 233-км.да рўй берган.
Ҳайдовчи Х.Б. бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги хандаққа (кюветга) ёнбошлаб тушиб кетган. Ҳайдовчи воқеа пайтида автоуловдан сакраб тушиб қолишга муваффақ бўлган.
ФВВ 6 октябрда ҳам шунга ўхшаш ҳолат ҳақида хабар берган эди.
«Куни кеча, соат 19:45да «Тошкент – Ўш» халқаро автомобиль йўлининг 251-километрида ЙТҲ юз берди. Машина юкхонасига ойна ортилган ISUZU йўл четидаги ҳандаққа тушиб кетган. Бу ҳодиса Тошкент томон йўл олган ҳайдовчининг машина бошқарувини йўқотиши туфайли содир бўлган.
3 дақиқадан сўнг Mercedes Benz Sprinter ҳудди шу сабабга кўра, айнан ўша ҳақдаққа тушиб кетган», – дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, ҳар иккала ҳайдовчига ҳам тан жароҳати етмаган.
Юқоридаги ҳолатларда «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси, ЙПХ ва «Қамчиқавтойўл» ходимлари етиб келиб, махсус техника ёрдамида машиналарни хандақдан олиб чиққан.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролардан довонда ҳаракатланганда хавфсизлик қоидаларига амал қилишни сўраган.
Мавзуга оид
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
07:35 / 27.07.2024