Фан-техника | 20:52 / 21.10.2020
3814
1 дақиқада ўқилади

Нью-Йорк автосалони пандемия сабабли учинчи марта бошқа санага кўчирилди

Нью-Йорк автосалони ўтказилиши коронавирус пандемияси сабабли учинчи марта бошқа санага кўчирилди. Дастлаб автосалон 2020 йил апрелида ўтиши керак эди. 

Фото: Getty Images

Бироқ у пандемия сабабли дастлаб август ойига, кейин эса 2021 йил апрелига қолдирилганди. Энди эса автосалонни 2021 йилнинг августида ўтказиш режалаштирилмоқда

Маълум қилинишича, автосалон бизнес ва матбуот вакиллари учун 2021 йилнинг 19 августида очилади, 20-29 август кунлари эса унга барча истовчилар ташриф буюриши мумкин бўлади. Бироқ пандемия кўргазма ташкилотчиларини ўз режаларини ўзгартириб, автосалонни яна кўчиришга мажбур қилишини истисно қилиб бўлмайди.

Пандемия март ойидан бери барча йирик автосалонларнинг бекор қилиниши ёки бошқа санага кўчирилишига сабаб бўлди. Бундан фақат Пекин автосалони мустасно бўлди ва у сентябрда ўтказилди. Унда 100дан ортиқ янги машиналар, жумладан 80дан ортиқ маҳаллий ва 20га яқин жаҳон моделлари намойиш қилинди. 

Мавзуга оид