Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда Варшава менежмент университети филиали очилади
2020 йилнинг 29 октябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлаётган Польша фавқулодда ва мухтор элчиси Пётр Ивашкевични қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон-Польша кўп қиррали алоқаларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Сўнгги йилларда сезиларли фаоллашувга эга бўлган савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш Польша билан алоқаларнинг асосий йўналиши эканлиги таъкидланди. Пандемияга қарамай, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Польшага экспорт қилиш ҳисобига 2020 йил январь-сентябрь ойларида савдо айланмаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,8 фоизга ўсди.
Суҳбат давомида маданий-гуманитар ҳамкорликни фаоллаштиришга, хусусан, таълим соҳасидаги алоқаларни кенгайтиришга қизиқиш билдирдилар. Ҳозирда Андижонда Варшава менежмент университетининг филиалини очиш лойиҳасини амалга ошириш масаласи устида иш кетаётгани таъкидланди.
Учрашув якунида элчининг икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришдаги фаолиятига юқори баҳо берилди, дейилади ТИВ хабарида.
Мавзуга оид
21:19 / 15.06.2026
Олимлик пойгаси: бугунги тадқиқотчиларнинг мотивацияси нима?
14:04 / 11.06.2026
Тошкент–Андижон ва Тошкент–Термиз йўналишларида юқори тезликдаги поездлар қатнови режа қилинмоқда
13:28 / 11.06.2026
Андижондаги поликлиникада фожиа: 4 киши вафот этди
22:12 / 06.06.2026