Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Саломатлик учун зарарли» маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларга махсус йиғим жорий этилади
Ўзбекистонда «аҳоли саломатлиги учун зарарли» маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар учун махсус йиғим жорий этиш режалаштирилмоқда.
Президентнинг соғлом турмуш тарзига оид фармони билан, Молия вазирлигига 2021 йил 1 январга қадар ушбу масалада ҳукуматга таклиф киритиш юклатилди.
Махсус йиғимдан тушган маблағларнинг бир қисми «Соғлом турмуш тарзи» платформаси учун йўналтирилади.
Ушбу платформага асосан, кунига 10 минг ва ундан ортиқ қадам юрган фуқароларга 3 минг сўмдан тўланади. Шунингдек, ҳар ойда ҳар бир туман (шаҳар) бўйича энг кўп юрган шахсга 300 минг сўмдан, ҳар бир ҳудуд бўйича энг кўп юрган шахсга 500 минг сўм, республика бўйича энг кўп юрган шахсга 1 млн сўм қўшимча равишда тўлаб берилади.
Фармонда айнан қайси маҳсулотлар «аҳоли саломатлиги учун зарарли» деб тоифаланишига аниқлик киритилмаган.
Фармоннинг 1-бандида соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этишнинг асосий йўналишлари белгиланган бўлиб, унда семизлик ва бевақт ўлимларни камайтириш мақсадида, таркибида туз, қанд ва ёғ миқдори кўп бўлган ҳамда хамирли таом ва ширинликлар истеъмолини қисқартириш ҳақида сўз боради.
Шунингдек, ҳужжат асосида уч ой муддатда туз, қанд ва ёғ миқдори меъёридан ортиқ бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари рекламасига қуйидаги чекловларни ўрнатиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади:
- таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт муассасалари ҳудудида ҳамда жамоат транспортида реклама қилиш;
- болалар, анимацион персонажлар ва болалар кўрсатувлари қаҳрамонлари иштирокида реклама қилиш;
- оммавий ахборот воситаларида болалар учун мўлжалланган кўрсатувлардан 30 дақиқа олдин ва кейин намойиш қилиш.
Мавзуга оид
20:22 / 21.10.2024
Енгил касалликларни дори билан даволашга ўрганиб қолишнинг олди олинади
17:50 / 04.01.2024
Газланган шакарли ичимликларга солиқ: бу натижа берадими?
19:33 / 19.01.2022
Видео: Андижондаги мактабда ходимларнинг эрталабки гимнастикаси
22:12 / 15.01.2022