Ўзбекистон | 13:01 / 05.11.2020
21063
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда ўрмон ёнғини содир бўлди

Қашқадарёда мамлакат ҳудудида камдан кам кузатиладиган ўрмон ёнғини содир бўлди. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят экология бошқармаси Kun.uz'га маълум қилди.

Ёнғин вилоятнинг Қамаши тумани ҳудудида жойлашган ўрмон хўжалигининг «Игри сув-2» бўлимида содир бўлган. Ёнғин ўрмоннинг 5 гектар қисмига зарар етказган. Оқибатда ўрмон хўжалиги ҳудудидаги ноёб дарахтлар, ўсимликлар ва ҳайвонот оламига катта талафот етган. Жумладан, тахминан 500-600 та Зарафшон арчалари ёниб кетган.

Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби, кўрилган зарар миқдори айни вақтда ҳисоблаб чиқилмоқда. Аҳоли орасида жабрланганлар йўқ. Маълум бўлишича, ёнғин ўчирилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид