Жаҳон | 19:12 / 10.11.2020
5936
2 дақиқада ўқилади

Чехия разведкаси Россия ва Хитойни хавфсизликка асосий таҳдид деб атади

Қайд этилишича, Россия ва Хитой Чехия Ташқи ишлар вазирлиги ва хориждаги дипломатик миссияларига киберҳужумлар уюштирилишига алоқадор.

Фото: Flickr

Чехия ахборот ва хавфсизлик хизмати (BIS) 2019 йилда Чехия хавфсизлиги ва манфаатларига энг катта таҳдид Россия ва Хитой томонидан бўлган деб ҳисобламоқда.

"Улар орасидаги асосий фарқ шундаки, Россия рақибларини издан чиқариш ва улар орасига нифоқ солишга уринади, Хитой эса унинг манфаатларини қонуний деб тан оладиган мамлакатларни атрофига тўплашга ҳаракат қилади", - дейилади хизматнинг 2019 йил учун ҳисоботида.

Ҳисоботда айтилишича, Хитой разведкачилари дипломат, журналист ва олимлар ниқоби остида фаолият юритган. Контрразведка шунингдек, россиялик разведкачиларнинг дипломатлар сифатида ишлагани тўғрисида маълумот олган.

 Қайд этилишича, Россия ва Хитой Чехия Ташқи ишлар вазирлиги ва хориждаги дипломатик миссияларига киберҳужумлар уюштирилишига алоқадор.

Хизматнинг таъкидлашича, Хитой разведкаси фойдали алоқаларни топиш ва ўзига оғдириш учун LinkedIn’дан фойдаланади.

BIS Россия қарорлар қабул қилиниши жараёнини бошқаришга уринишини маълум қилган: маълумот берилишича, россиялик разведкачилар Россия учун манфаатли масалаларда сиёсатчиларга таъсир ўтказишга ҳаракат қилади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид