Зеленский одамларга янгиликларни “ҳеч қандай ёлғонларсиз” ўзи етказишга қарор қилди
Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатда юз бераётган охирги янгиликлар ҳақида ҳар куни видеоблог олиб боришга ваъда берди. Украина етакчиси Telegram-каналида жойлаган видеомурожаатида “турли бизнесменлар ва нуфузли сиёсатчиларга тегишли каналларда яхши янгиликлар йўқлигини”, “ижобий янгиликлар ҳам салбий қилиб кўрсатилишини” айтган.
Айни вақтда коронавирусга чалингани сабабли шифохонада даволанаётган Зеленский ўз видеомурожаатларида украиналикларни муҳим янгиликлардан хабардор қилмоқчи. Украина президентининг таъкидлашича, унда аввалги президентлардан фарқли, ўз оммавий ахборот воситалари йўқ.
“Шу сабабли, мен иш куни давомида юз берган воқеалар ҳақида ҳеч қандай воситачиларсиз, найрангларсиз ва энг асосийси, ёлғонларсиз сўзлаб беришга қарор қилдим”, деб айтган Зеленский.
9 ноябрда Зеленский коронавирусга чалингани маълум бўлганди. У масофадан ишлашга ўтганини маълум қилганди. Бироқ 12 ноябрда Зеленский шифохонага ётқизилгани маълум қилинди.
Мавзуга оид
14:30 / 09.11.2024
Зеленский РФ билан хавфсизлик кафолатларисиз сулҳ тузишни рад этди
10:42 / 08.11.2024
Зеленский Будапештда РФга ён босмасликка чақирди
09:08 / 08.11.2024
Зеленский: Курск областидаги КХДР аскарлари йўқотишларга дучор бўлмоқда
08:30 / 07.11.2024