Навалний Песковни судга берди
Дмитрий Песков октябр бошида Навалний билан АҚШ марказий разведка бошқармаси ходимлари ишлаётгани, унга аллақандай кўрсатмалар беришаётганини айтганди.
Алексей Навалний Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковни судга берди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» нашри ёзмоқда.
Хабар қилинишича, даъво иши 16 ноябр куни Москва умумий юрисдикция судлари порталида эълон қилинган.
Маълумот берилишича, даъво аризаси судяга келиб тушган. Аризани ким кўриб чиқиши хабар қилинмаган.
Песков октябр бошида Навалний билан АҚШ марказий разведка бошқармаси ходимлари ишлаётгани, унга аллақандай кўрсатмалар беришаётганини айтганди.
Шундан сўнг Навалний президент матбуот котибини судга бермоқчи эканлигини айтганди. У шунингдек, ўзининг Америка махсус хизмати билан ишлаши тўғрисида далил кўрсатилишини талаб қилганди.
Россиялик мухолифатчи Алексей Навалний 20 август куни Томскдан Москвага қайтаётганда ўзини ёмон ҳис қилган ва самолёт Омск шаҳрига фавқулодда қўнишга мажбур бўлганди. Заҳарланиш ташхиси билан касалхонага тушган Навалний 22 август куни Германиядаги «Шарите» клиникасига олиб кетилгач, 7 сентябргача кома ҳолатида бўлди. Кейинчалик оёққа турган Навалний ўзининг заҳарланиши шахсан Владимир Путиннинг топшириғи билан амалга оширилганини айтган.
Мавзуга оид
10:10 / 15.10.2024
Песков BND раҳбарининг РФ НАТО учун хавфли экани ҳақидаги баёнотини рад этди
13:30 / 03.10.2024
Песков: Берлин ҳозирча Москва билан мулоқот бўйича алоқага чиқмади
08:30 / 30.09.2024
Песков: Ядро қуролидан фойдаланиш шартларини ҳарбийлар белгилайди
20:55 / 26.09.2024