Жаҳон | 17:18 / 18.11.2020
7256
1 дақиқада ўқилади

Алиев Россия ва Туркия Тоғли Қорабоғдаги хавфсизликни таъминлашда қатнашишини айтди

Туркия парламенти президент Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Озарбойжонга ҳарбийларни юбориш ҳақидаги фармонини маъқуллади. 

Фото: EPA-EFE/TATYANA ZENKOVICH / POOL

Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Россия ва Туркия ҳарбийлари Тоғли Қорабоғдаги "озарбойжонлар ва арманлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича операцияларда" иштирок этишини айтди.

 Унинг сўзларига кўра, Россия, Озарбойжон ва Арманистоннинг Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги баёнотини минтақадаги барча мамлакатлар қўллаб-қувватлади.

"Барча қўшниларимиз қўллаб-қувватлашларини билдирди. Икки қўшнимиз - Россия ва Туркия озарбойжонлар ва арманлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича операцияларда иштирок этади", - деди Алиев.

9 ноябрда Озарбойжон президенти Илҳом Алиев, Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва Россия президенти Владимир Путин Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш тўғрисида баёнот имзолади. Унга кўра, Озарбойжон ва Арманистон эгаллаб турган позицияларида қолади, минтақада россиялик тинчликпарварлар жойлаштирилади.

Аввалроқ Туркия парламенти президент Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Озарбойжонга ҳарбийларни юбориш ҳақидаги фармонини маъқуллаганди.

Мавзуга оид