Жорий йилнинг 28 ноябр куни “Дарахтли” нефтгазконденсат конида жойлашган, илгари фаолиятига барҳам берилган 3-сонли қудуғида мукаммал таъмирлаш ҳамда ГРП ишлари якунлангач, қудуқдан 70 минг куб.м газ ва 7 тн нефтга тенг бўлган кунлик ҳажмдаги углеводородларнинг саноат миқёсидаги оқими олинди.

Мамлакат аҳолисига олинаётган газни етказиб бериш учун 30 ноябр куни қудуқни магистрал газ қувурига улаш амалга оширилади.

Барча ишлар санитария-эпидемиология ва экология талабларига риоя қилинган ҳолда бажарилмоқда.

Epsilon Матбуот хизмати