Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжон ва Арманистон асирларни алмашишни бошлади
Озарбойжон ва Арманистон асирлар ва гаровга олинганларни алмашишни бошлади. Бу ҳақда Озарбойжоннинг ҳарбий асирлар, гаровга олинган ва бедарак йўқолган фуқаролар ишлари бўйича давлат комиссияси маълум қилди.
Таъкидланишича, Арманистон билан асирларни “барчани барчага” тамойили асосида алмашиш бўйича келишувга эришилган. Келишув нафақат охирги ойларда Тоғли Қорабоғдаги ихтилоф давомида асирга олинганларга, балки аввалроқ асирга тушганларга ҳам амал қилади.
Бокуга самолёт билан Арманистон томонидан асирда ушлаб турилган озарбойжонликлар, жумладан 2014 йилдан бери Ереван томонидан ушлаб турилган Шаҳбоз Гулиев ва Дилгам Аскеров етказилган.
“Озод этилганлар тегишли карантин чоралари ўтказилгандан кейин оилалари билан кўриша оладилар”, дейилган хабарда.
Бокуда таъкидланишича, Озарбойжон асирлар, гаровга олинганлар ва ҳалок бўлганлар жасадлари билан алмашиш бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажаришни давом эттиради.
Мавзуга оид
17:50 / 14.07.2026
Украина ҳеч қачон оккупацияга рози бўлмаслиги лозим – Алиев
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
14:14 / 22.06.2026
Озарбойжон элчисига «Меҳнат шуҳрати» ордени топширилди
19:01 / 16.06.2026