19:12 / 28.12.2020
10927

Россия болгариялик дипломатга мамлакатни тарк этиши учун уч кун муҳлат берди

Россия ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, Болгария ҳарбий атташеси подполковник Митко Борисов мамлакатдан чиқариб юборилади.

Фото: REUTERS/Stoyan Nenov

 Россия ташқи ишлар вазирлиги Болгариянинг Москвадаги элчихонаси ходимларидан бирини персона нон грата деб эълон қилди. Бу ҳақда Россия ТИВ сайтида маълум қилинди.

Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, Болгария ҳарбий атташеси подполковник Митко Борисов мамлакатдан чиқариб юборилади.

«Унга Россия Федерацияси ҳудудини 72 соат ичида тарк этиш буюрилди», — дейилади Россия ТИВ баёнотида.

Хабар қилинишича, бу россиялик дипломатнинг Болгариядан чиқариб юборилишига нисбатан берилган жавобдир.

Декабр ўрталарида Болгария ҳукумати россиялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборишга қарор қилганди. Болгария бош прокурори Иван Гешевнинг сўзларига кўра, Россия элчихонасининг ҳарбий, ҳарбий-ҳаво ва ҳарбий-денгиз атташеси 2017 йилда ҳарбий тусдаги махфий ахборот йиғиш билан шуғулланган.

Top