Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон Трампни генерал Сулаймонийнинг ўлимида асосий айбдор деб ҳисобламоқда
Аввалроқ Эрон инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш раҳбари Али Бағирий Қаний мамлакат ҳукумати Сулаймонийнинг ўлдирилишига алоқадор 48 кишининг шахсини аниқлашга муваффақ бўлганини маълум қилганди.
Эрон АҚШ президенти Доналд Трампни Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг «Ал-Қудс» махсус бўлинмаси қўмондони, генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлимида "биринчи рақамли" айбдор деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Эрон суд ҳокимияти раҳбари Иброҳим Раисийга таяниб Fars агентлиги хабар берди.
"Трамп – шаҳид Сулаймонийнинг ўлимига жавобгар бўлган биринчи рақамли жиноятчи", деди Раисий.
Унинг сўзларига кўра, АҚШнинг юқори даражадаги арбоблари мазкур жиноят бўйича терговдан қочиб қутула олишмайди ва "шаҳид Сулаймонийнинг ўлими учун жавоб беришлари шарт". Раисийнинг қўшимча қилишича, Эрон бу ишни ўрганиш учун тегишли механизмларни ишга солди ва етарлича далилларга эга.
Душанба куни Эрон инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш раҳбари Али Бағирий Қаний мамлакат ҳукумати Сулаймонийнинг ўлдирилишига алоқадор 48 кишининг шахсини аниқлашга муваффақ бўлгани ва уларни жавобгарликка тортиш бўйича чоралар кўрилгани ҳақида маълум қилганди.
Қосим Сулаймоний шу йил 3 январда Бағдод аэропорти яқинида АҚШ дрони зарбаси натижасида ўлдирилганди. У билан бирга 4 нафар эронлик ҳарбий ва Ироқ армиясининг 5 вакили ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
08:33 / 02.07.2026
Эрон Али Хоминаий билан хайрлашади
21:57 / 01.07.2026
Ўзбекистон делегацияси Эрон олий раҳбарининг дафн маросимида иштирок этади
22:59 / 30.06.2026
400 кг уран нега 60 фоизгача бойитилган? Эрон элчисининг жавоби
14:37 / 30.06.2026