Ўзбекистон | 08:21 / 08.01.2021
3042
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Winrock филиали қайта очилади

Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 6 январ куни бош ташкилоти АҚШда жойлашган Winrock халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш институтининг Ўзбекистондаги филиали давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик хабарида айтилган.

Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 6 январ куни бош ташкилоти АҚШда жойлашган Winrock халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш институтининг Ўзбекистондаги филиали давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик хабарида айтилган.

Филиалнинг асосий мақсад ва вазифалари – овқатланиш ва ижтимоий-иқтисодий фаровонликни яхшилашга, озиқ-овқат, тола ва ёнилғи, шу жумладан чорвачилик, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тарқатиш ҳамда табиий ресурсларни бошқаришни такомиллаштиришга кўмаклашишдир.

Шунингдек, филиал АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) томонидан молиялаштириладиган “Марказий Осиёда хавфсиз миграция” (SMICA, 2019-2024) лойиҳасини амалга оширишга кўмаклашади. 

Ўзбекистонда одам савдосининг олдини олиш, омон қолганлар, жабрланувчиларни ҳимоя қилиш, хавфсиз миграцияга кўмаклашиш, хавф остида бўлган аҳоли қатламининг одам савдоси барча шаклларига нисбатан заифлигини камайтиришга ҳамда одам савдоси жабрланувчиларига ёрдам бериш ва аниқлаш усулларини ривожлантиришга кўмаклашишга қаратилган ушбу лойиҳа бюджети 2,3 млн АҚШ долларини ташкил этади.

Ташкилотнинг Ўзбекистондаги филиали 2006 йилда Тошкент судининг қарори билан «ваколатхона фаолияти эълон қилинган устав вазифаларига мос келмаганлиги» учун ёпилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид