Ўзбекистон | 11:57 / 18.01.2021
10536
1 дақиқада ўқилади

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиалига янги раҳбар тайинланди

Фарҳод Норпўлатович Норқўзиев Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали директори лавозимига тайинланди.

«Тиббиёт фанлари номзоди, 50 ёшли мутахассис Фарҳод Норқўзиев ўз фаолиятини Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг лазер хирургияси бўлими врач-хирурги вазифасидан бошлаган. Кейинчалик ушбу марказнинг лазер хирургияси бўлими мудири лавозимида ишлаган.

2011–2017 йилларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали директори, 2017–2020 йилларда Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритган», дейилади ССВ матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 16 январ куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали директори лавозимида ишлаб келган Даврон Тўлаганов Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига бош директор этиб тайинланган эди.

Мавзуга оид