Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чехияда чекловларга қарши норозилик сифатида ресторан ва қаҳвахоналар очилди
Мамлакатда қарийб уч ойдан буён қаҳвахона, ресторан, бар ва ошхоналар ёпиб қўйилган. Улар бунинг ортидан кунига 414 млн крон (15,9 млн евро) зарар кўрмоқда.
Чехиядаги ўнлаб ресторан ва қаҳвахоналар қатъий карантин чекловларига қарамасдан ўз фаолиятини қайта тиклади. Бу ҳақда Чехия радиоси хабар бермоқда.
Ушбу акция иштирокчилари бу ресторан бизнесига етаётган жиддий зарарга ҳукумат ва жамоатчиликнинг эътиборини қаратади деб ҳисоблашмоқда. Мамлакатда қарийб уч ойдан буён қаҳвахона, ресторан, бар ва ошхоналар ёпиб қўйилган. Улар бунинг ортидан кунига 414 млн крон (15,9 млн евро) зарар кўрмоқда.
Умумий овқатланиш муассасалари эгалари беш ой аввал бар ва ресторанларни ёпиб қўйган ҳукуматдан норози. Уларнинг фикрича, ресторанлар ўтган йилнинг октябридан буён ишламаётган бўлса-да, коронавирус юқтириш ҳолатлари ўсишда давом этмоқда.
Ресторан бизнеси эгалари мамлакатда "Чехияни очамиз" сиёсий ҳаракатини ташкил этиш ва ҳаракат йиғилишларини ўз муассасаларида ўтказиш ниятида эканликларини билдиришмоқда. У ҳолда улар мавжуд чекловларни айланиб ўтишлари мумкин бўлади, чунки республикада парламент йиғилишлари ва сиёсий тусдаги бошқа тадбирлар ўтказилмоқда.
Чехияда коронавирус юқтирганлар сони 933 мингдан ошган, 15270 киши вафот этган.
Мавзуга оид
09:38 / 12.06.2026
ЖЧ-26. Корейслар камбэк амалга оширди
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
09:14 / 27.05.2026
Чехиялик фуқаро Eurojackpot лотереясида 120 млн евро ютди
22:01 / 26.05.2026