Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий банк: 2 миллион сўмдан кам пул топадиганларнинг қарийб 60-70 фоиз даромади озиқ-овқатга кетади
2021 йил учун инфляция даражаси 9-10 фоиз бўлиши прогноз қилинди. Аммо озиқ-овқат тармоғида инфляция ошиб кетиши мумкин. Марказий банк бунга қарши чора кўришга ваъда берди.
21 январ куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамроев республикадаги инфляция даражаси ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Мутахассиснинг таъкидлашича, 2020 йилда инфляция даражаси 2019 йилдагига нисбатан 4,1 фоизга пасайган бўлса-да, озиқ-овқат маҳсулотларида инфляция даражаси 15,3 фоизни ташкил этган. Бунинг асосий сабаби пандемия туфайли маҳсулот сотиш, етказиб бериш ва логистика омиллари таклифининг камайишига олиб келгани билан изоҳланган.
Марказий банк таҳлилларига кўра, 2 миллион сўмдан кам даромад топадиган аҳолининг қарийб 60-70 фоиз даромади озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олишга сарфланади. Бу рақамлар инфляция даражасини оддий аҳолининг кундалик турмушига сезиларли таъсир кўрсатганлигини англатади.
Ўз навбатида ишлаб чиқаришда карантин сабаб муаммолар кузатилиши озиқ-овқатлар ва хизмат кўрсатиш соҳаларида талаб жиҳатдан ҳам инфляцияга таъсир кўрсатганлиги таъкидланди.
«2021 йилда инфляцияни келтириб чиқариши мумкин бўлган фундаментал омиллар йўқ, аммо айрим товарнинг бир марталик нархлари ошиши кузатилиши мумкин», – деди Беҳзод Ҳамраев.
Шунингдек, 2021 йил учун инфляция даражаси 9-10 фоиз бўлиши прогноз қилинди. Инфляцияни камайтириш мақсадида Молия вазирлиги ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан ҳамкорликда чоралар кўрилиши ҳақида маълумот берилди.
2020 йил давомида истеъмол бозоридаги инфляциянинг ўсиш даражаси 11,1 фоиз бўлганлиги маълум қилинганди.
Марказий банк раиси бош регуляторнинг 2021 йилдаги асосий мақсади инфляцион таргетлаш сиёсатини давом эттириш ҳамда инфляция кўрсаткичини 10 фоиздан оширмасликдан иборатлигини таъкидлаганди.
Мавзуга оид
17:44 / 17.06.2026
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
19:21 / 16.06.2026
Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатидаги иштирокига бағишланган эсдалик тангалар сотувга чиқарилади
16:50 / 16.06.2026
“Асосий ставка таъсирчанлигини ошириш чораларини кўрамиз” – Ишметов
16:37 / 16.06.2026