Иқтисодиёт | 21:31 / 26.01.2021
16137
2 дақиқада ўқилади

Ижтимоий солиқ бўйича қонунчиликка янгилик киритилди

Меҳнат стажи ҳисобланиши учун жисмоний шахслар ихтиёрий ва мажбурий тартибда солиқ тўлайди.

Жисмоний шахслар учун солиқ тўлаш муддати ҳисобот йилининг 1 декабригача белгиланади. Бунда солиқнинг миқдори тўлов кунига белгиланган базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

Давлат солиқ қўмитасининг ахборотига кўра, жисмоний шахсларга меҳнат стажи ҳисобланиши учун йилига камида бир маротаба базавий ҳисоблаш миқдорида ижтимоий солиқ тўлашнинг янги тартиби белгиланган.

Таъкидланишича, солиқ тўланиши қуйидаги тартибда амалга оширилади:

а) ихтиёрий тартибда:

  • ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахслар;
  • меҳнат шартномаси асосида чет элда ишлаётган фуқаролар, шунингдек, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан чет давлатларда ташкил этилган савдо уйларида, ваколатхоналарда (шу жумладан, юридик шахс ташкил этмасдан), ташкилотларда ишлаётган фуқаролар;

б) мажбурий тартибда:

  • «Уста-шогирд» мактаблари ўқувчилари томонидан, улар йигирма беш ёшга тўлгунига қадар ишлаган даврида;
  • деҳқон хўжаликлари, шунингдек, майдони тўрт сотихдан кам бўлмаган деҳқон хўжалигида, томорқа ер участкасида банд бўлган ёки ушбу майдонда қорамол ёхуд эллик бошдан кам бўлмаган хонаки парранда парваришлаётган жисмоний шахслар. Бунда, деҳқон хўжалиги раҳбари солиқни мажбурий тартибда тўлайди, бошқа аъзолари ва кўрсатилган жисмоний шахслар эса ихтиёрий асосда тўлайди.

Ушбу тоифадаги жисмоний шахлар учун солиқ тўлаш муддати ҳисобот йилининг 1 декабригача белгиланган. Бунда, солиқнинг миқдори тўлов кунига белгиланган базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

Ўзини ўзи банд қилган шахсларни давлат солиқ хизмати органларида рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланганлиги ҳақида маълумот берилганди.

Аввалроқ, таксичиларни ҳам ўзини ўзи банд қилувчилар рўйхатига киритиш бўйича иш олиб борилаётганлиги маълум қилинганди.

Мавзуга оид