08:08 / 27.01.2021
11346

Хоразмда фуқаро ўзини баланд бинодан ташламоқчи бўлди. Ҳолат ҳақида расмий маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида фуқаро кўп қаватли бинодан ўзини ташламоқчи бўлгани ҳақида видеотасвир тарқалди. 

Zamon.uz’нинг Хоразм вилояти ИИБ матбуот хизматига асосан хабар беришича, воқеа 23 январ куни соат 13:30ларда Ҳазорасп тумани тиббиёт бирлашмасида содир бўлган.  

Ҳазорасп туманида яшовчи, 1977 йил туғилган шахс тиббиёт бирлашмаси томига чиққан. Ўзини томдан ташламоқчи бўлган шахс тиббиёт бирлашмаси ходимлари томонидан пастга олиб тушилган. 

Қайд этилишича, у ўзининг хатти-ҳаракатларини англай олмайдиган  даражада кучли маст ҳолатида бўлган. Фуқаро оила аъзолари ҳамроҳлигида қўйиб юборилган.  

Ҳозирда Ҳазорасп ИИБ томонидан шахснинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид
Top