Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2020 йил қишлоқ хўжалигида маҳсулот етиштириш ҳажми ошган, аммо озиқ-овқат инфляцияси юқори бўлган
2020 йилнинг январ-декабр ойлари давомида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулотларининг умумий ҳажми 260,3 триллион сўмни ташкил этган ва 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 3 фоизга ўсган. 2020 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ўсиши кузатилган бўлса-да, озиқ-овқат маҳсулотларининг инфляцияси 15,3 фоизни ташкил этган.
Фото: Getty Images
Давлат статистика қўмитаси 2020 йилнинг январ-декабр ойларида Республиканинг қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулотларининг иқтисодиётдаги улуши ҳақида маълумот берди.
Маълумотга кўра, 2020 йилнинг январ-декабр ойлари давомида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 260,3 триллион сўмни ташкил этган ва 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 3 фоизга ўсган. Мос равишда соҳа 2019 йилда 3,1 фоиз ўсишга эришган эди. Шундай бўлса-да, асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўсиши давом этмоқда.
Ўтган йил давомида қишлоқ хўжалигининг ўсиши 2,9 фоиз, балиқчилик хўжалигининг ўсиши 19,8 фоиз, ўрмон хўжалигининг ўсиши 1,7 фоизни ташкил этган.
Қўмита маълумотларига кўра, 2020 – йилнинг январ-декабр ойларида тармоқнинг ижобий ўсиш суръатига асосан қуйидаги маҳсулотларнинг 2019 йилнинг мос даврига нисбатан юқори ўсиш суръати қайд этилганлиги орқали эришилган.
- Гўшт (тирик вазнда) — 2,1 фоиз
- Сут — 2,8 фоиз
- Тухум — 0,7 фоиз
- Дон ва дуккакли дон экинлари — 1,7 фоиз
- Сабзавотлар — 2,4 фоиз
- Озиқбоп полиз экинлари — 3,2 фоиз
- Мевалар ва резаворлар — 4 фоиз
- Узум — 2,2 фоиз
- Овланган балиқ — 18,4 фоиз
Ҳудудлар кесимида энг кўп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Самарқанд (33,6 миллиард сўмлик, умумий ҳажмнинг 12,9 фоизи), Андижон ( 27,1 миллиард сўмлик, умумий ҳажмнинг 10,4 фоизи ) ва Тошкент (25,8 миллиард сўмлик, умумий ҳажмнинг 9,9 фоизи ) етиштирилган. Шунингдек, 2020 йил давомида энг юқори ўсиш суръатлари Сурхондарё (5,6 фоиз), Фарғона (4,8 фоиз), Наманган (3,8 фоиз) вилоятларида қайд этилган.
Маълумот учун, 2020 йилда ЯИМ да қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигининг улуши 28,2 фоизни ташкил этган.
2020 йилда республика ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ)нинг ўсиш суръати 1,6 фоизни ташкил қилган.
Аввалроқ, Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамроев республика озиқ-овқат маҳсулотларида инфляция даражаси 15,3 фоизни ташкил этганлигини маълум қилганди.
Мавзуга оид
11:27 / 28.01.2026
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
14:20 / 22.01.2026
2025 йил статистикаси: инфляция 7,3 фоиз, реал даромадлар 9,2 фоизга ўсди
17:55 / 13.01.2026
Иссиқхоначилик соҳаси қайта кўриб чиқилади. Бунинг учун Лойиҳа офиси очилмоқда
13:23 / 10.01.2026