Ўзбекистон | 08:03 / 10.02.2021
10352
2 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Жорий йилнинг 10 февраль куни соат 10:00дан 18:00гача бўлган вақт оралиғида "Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали "Ер ости газ қувурлари хизмати" ҳамда "Яшнободтумангаз" газ таъминоти бўлими томонидан туманнинг Султонали Машҳадий кўчасида жойлашган ўрта босимли ер ости газ қудуғида таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

"Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабарига кўра, шу муносабат билан тумандаги Махтумқули кўчасида 7та кўп қаватли уйлардаги 300та, Султонали Машҳадий кўчасида кўп қаватли уйлардаги жами 110та ва 50та ерли аҳоли хонадонлари ҳамда манзилдаги барча улгуржи истеъмолчиларига табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.                                                                                                 

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади. “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўраган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид