Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Самарқанднинг туризм салоҳиятини ўстиришга оид тақдимот билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев 11 февраль куни Самарқанднинг туризм салоҳиятини, шу жумладан зиёрат туризмини ривожлантиришга доир тақдимот билан танишди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Расмий релизга кўра, Самарқанд туманида туристик марказ ташкил этилмоқда. Бу масканда 8 та меҳмонхона, анжуманлар зали, ресторанлар, боғ ва сайилгоҳлар бўлади.
Туристик марказни Самарқанд халқаро аэропорти, темир йўл вокзали, Имом Бухорий мақбараси, Регистон майдони ва бошқа диққатга сазовор жойлар билан боғлайдиган кўчалар таъмирланмоқда. Шаҳарда 10 та янги меҳмонхона қуриляпти.

Шавкат Мирзиёев тақдимот билан танишиб, транспорт, йўл ва коммуникация тармоқларини ривожлантириш, Самарқанд шаҳрини ободонлаштириш, савдо ва хизматларни кенгайтириш бўйича топшириқлар берди, дейилади хабарда.


Эслатиб ўтамиз, президент 9 февраль куни ички ва зиёрат туризмини ривожлантиришга оид фармон имзолаган эди.
Фармонга асосан:
- Ўзбекистонда қатор байрамларда ишланмайдиган кунлар камида 3 кун деб белгиланди;
- Ўзбекистон фуқаролари ҳам мамлакат ичида туристик йиғим тўлайдиган бўлди;
- Ўзбекистон ичида янги авиарейслар ва поезд қатновлари йўлга қўйилади;
- Авиапарвозларга рухсат олишни соддалаштириш, лоукостерларни жалб этиш режалаштирилмоқда;
- «Имом Бухорий» зиёрат туризми йўлдош телеканали концепцияси ишлаб чиқилади;
- Туризм хизмати кўрсатувчиларга имтиёз ва преференциялар 2021 йил охиригача узайтирилди.
Мавзуга оид
22:05 / 23.04.2026
500 йил одамлардан яширилган шаҳар ва Буюк девор сирлари – Чин юртига сафар
13:21 / 21.04.2026
Саида Мирзиёева Самарқандда ЖССТ раҳбари билан учрашди
10:11 / 21.04.2026
Саида Мирзиёева Самарқанд форумида наркотаҳдидларга қарши замонавий технологиялар билан танишди
22:14 / 20.04.2026