Жаҳон | 19:17 / 19.02.2021
2294
1 дақиқада ўқилади

Чехияда жамоат жойларида бирданига иккита ниқоб тақиш мажбурий этиб белгиланди

Соғлиқни сақлаш вазири Ян Блатнининг сўзларига кўра, охирги кунларда Чехияда вазият ёмонлашган.

Фото: Reuters

Чехия ҳукумати жамоат жойларида респиратор ёки бирданига иккита тиббий ниқоб тақишни мажбурий этиб белгилади. Бу ҳақда iDNES нашри хабар бермоқда.

Эндиликда дўкон, жамоат транспорти ва шифохоналарда FFP2 / KN95 / N95 респираторини ёки бирданига иккита тиббий ниқоб тақиш лозим, деди мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Ян Блатни.

"Охирги бир неча кунда Чех Республикасида вазият янада ёмонлашди", - деди вазир.

Унинг қўшимча қилишича, ушбу чора гавжум жамоат жойлари учун зарур ҳисобланади. Блатни аввалроқ коронавируснинг британча штамми тарқалишини тўхтатиш учун имкон борича кўпроқ одамларни FFP2 респираторини тақишга мажбур қилиш кераклигини айтганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид