Ўзбекистон | 19:40 / 19.02.2021
29372
2 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари туман ИИБга ишга ўтказилди

Фото: Сенат матбуот хизмати

Полковник Маҳкам Миржонович Вафоев Олмазор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш Бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маҳкам Вафоев муқаддам Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган. У 2020 йил февралидан буён Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

  • 2020 йилнинг ёзида Олмазор тумани ИИО ФМБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси махсус топшириқлар бўйича инспектори подполковник Фаррух Холов «план»ни тўлдириш учун кунига 5тадан маъмурий баённома тузишга топшириқ бергани маълум бўлганди. У бошқармада бўлиб ўтган мажлис вақтида Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Маҳкам Вафоев бошчилигида ўтган катта мажлисда эътироз эшитганини таъкидлаб, барча ички ишлар органлари ходимларини қаттиқ койиган ва ҳар бир профилактика инспектори турли моддалар бўйича кунига 5тадан маъмурий баённома тузиши ҳақида топшириқ бергани акс этган аудио ҳам тарқалганди.

Мавзуга оид