Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Канада меҳнат мигрантлари учун энг жозибадор мамлакат деб эътироф этилди
Меҳнат мигрантлари учун жозибадор мамлакатлар рўйхатидан шунингдек, АҚШ, Австралия, Германия, Буюк Британия ва Япония жой олган.
Дунёдаги меҳнат мигрантларининг қарийб чорак қисми Канадага бориб ишлашни маъқул кўради. Бу ҳақда BCG ва The Network компанияларининг тадқиқот натижаларига таяниб ТАСС хабар берди.
"Канада АҚШни ортда қолдириб, меҳнат мигрантлари учун энг жозибадор мамлакат бўлди", - дейилади тадқиқот хулосасида.
Маълумот берилишича, респондентларнинг 24 фоизи Канадани танлаган.
2014 ва 2018 йиллардаги тадқиқотларда Канада учинчи, АҚШ эса одатдагидай биринчи ўринни эгаллаган. 2020 йилда АҚШ ишлаш учун жозибадор мамлакатлар рўйхатида иккинчи ўриндан жой олди – сўровда қатнашганларнинг 20 фоизи АҚШни танлаган. Яна шунча респондент Австралияни маъқул кўришини билдирган бўлса, 19 фоиз респондент Германияни, 14 фоизи эса Буюк Британия ёки Японияда ишлашни хоҳлашини билдирган.
Шу билан бирга, сўровда қатнашганларнинг 47 фоизигина ишлаш учун бошқа мамлакатга боришга тайёрлигини айтган.
Дунёнинг 190 мамлакатида 2020 йилнинг октябрь-декабрь ойларида ўтказилган ушбу сўровда 20 ёшдан 40 ёшгача бўлган 209 минг киши қатнашган.
Мавзуга оид
21:39 / 22.06.2026
Россияда мигрантларнинг пул ўтказмаларидан комиссия ундириш таклиф этилди
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
09:15 / 10.06.2026