Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил коронавирус устидан ғалаба қозонганини эълон қилди
Исроил коронавирусга қарши тезкор ва самарали эмлаш кампаниясини ўтказгани эвазига дунёда коронавирус устидан ғалаба қозонган биринчи давлатга айланди. Бу ҳақда Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяху айтиб ўтди.
The Times Of Israel нашрининг хабар беришича, Нетаньяху АҚШ телеканалига коронавирусга қарши эмланганларга берилувчи “яшил COVID-паспортлар” ҳақида интервью берган.
“Исроил “корона”дан чиққан биринчи давлатга айланди. Ушбу “яшил паспорт” билан ресторан, театр, спорт тадбирларига бора оласиз”, деб таъкидлаб ўтган Исроил етакчиси.
Унинг айтишича, Исроил март охиригача мамлакатнинг барча катта ёшли аҳолисини коронавирусга қарши эмлашни ва апрелга келиб чегараларни тўлиқ очишни режалаштирмоқда.
Мавзуга оид
09:17 / 20.06.2026
ОАВ: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳ тузилди
17:56 / 19.06.2026
«Трамп сизнинг ягона иттифоқчингиз» – Вэнс ҳам Исроилни танқид қилди
14:15 / 18.06.2026
Ливанга яна ҳужум бўлса, келишув тақдири сўроқ остида қолади – Умрбек Юсупов
09:25 / 18.06.2026