Фан-техника | 12:04 / 05.03.2021
5995
5 дақиқада ўқилади

Volkswagen автоконцерни Microsoft билан булутли технологиялар соҳасида ҳамкорлик қилади

Немис автоконцерни дастурий таъминот ишлаб чиқарувчисига айланиб, ўз рақамли сервисларига эга «булутлар»ни синовдан ўтказяпти ва автоматлаштирилган бошқарув ҳамда ҳайдовчисиз парковка қилиш соҳасида платформа яратди.

Хўп, унда Microsoft ва Volkswagen ўртасида қандай умумийлик бор? Ҳар иккови ҳам дастурий таъминот яратиш билан шуғулланади. Фақат Америка корпорацияси учун бу азалий бизнес бўлса, немис компанияси дастур ишлаб чиқарувчи йирик субъектга айланди.  

Энди эса, немислар газни охиригача босяпти: 2025 йилга қадар рақамлаштиришга 27 миллиард евро сармоя киритмоқчи ва автомобилнинг дастурий таъминотидаги ўз софтининг улушини 10 фоиздан 60 фоизга кўтармоқчи. Концерннинг бошқарув раиси Ҳерберт Дис «Volkswagen’ни автомобиль ишлаб чиқарувчисидан рақамли компанияга айлантириш» вазифасини қўйди.

Пилотсиз автомобиллар эртанги вазифа эмас, пировард мақсаддир

Жаҳон иқтисодининг икки гиганти Volkswagen ва Microsoft 2018 йилда булутли технологиялар соҳасида стратегик ҳамкорлик битимини имзолаганди. Бундан мақсад автоконцерннинг барча рақамли хизматларини бир жойга, аниқроғи, Volkswagen Automotive Cloud (VW.AC) виртуал булутида жамлаш эди.

2019 йил апрель. Пилотсиз VolksWagen Golf электрмобилларини синов жараёнининг бошланиши

2021 йилнинг февралида улар навбатдаги қадамни ташлашди ва Automated Driving Platform (ADP) қўшма платформасини ишга тушириш тўғрисида келишиб олишди. Платформа асосида автомобил бошқаришни автоматлаштириш ва пилотсиз парковка қилиш, истиқболда эса, пилотсиз автомобилда юриш ечимлари изланади.

Ўзи енгил машинага «булут», соддароқ қилиб айтганда, маълумотлар сақланадиган ва компьютер дастурларида фойдаланиладиган виртуал майдоннинг нима кераги бор? DW мухбири ушбу савол билан Strategy консалтинг фирмасининг Германия филиали автомобил дастурий таъминоти бўйича мутахассиси Клаус Груберга мурожаат қилди. Strategy консалтинг фирмаси аудиторлик ва консалтинг хизматларини кўрсатувчи PricewaterhouseCoopers (PwC) компаниясининг бутунжаҳон тармоғига киради.

Автоном бошқариш дастурини яратишнинг катта харажатлари

Техника фанлари номзоди бўлган мутахассис бугун енгил автомобил сотиб олган одам ундан 5-7 йил мобайнида фойдаланади, кейин янгисини олади, дейди. «Келажакда эса, автомобиллар ҳар уч ойда алмаштирилади. Дастурий таъминот мунтазам янгилаб борилиши боис, унга янги функциялар қўшиб борилади ва, табиийки, янги хавфсизлик дастурларини олади. Бу бизга ҳозирда смартфон ва ноутбуклар орқали жуда яхши таниш», деб тушунтиради Грубер.

У февралда чоп этилган Digital Auto Report 2020 тадқиқотининг ҳаммуаллифларидан бири ҳисобланади. Тадқиқотга кўра, автомобилларнинг янги моделлари учун дастурларга сарфланадиган чиқим яқин ўн йил ичида икки баробарга ошади ва бу маблағнинг фоизи автоном бошқарув билан боғлиқ функцияларни ривожлантириш учун сарфланади.

Шунинг учун рақобатчилар билан ва юқори технология соҳасидаги компаниялар билан альянсларга кириш ҳаётий заруратга айланади ва лойиҳанинг ортиқча харажатлари 30-60 фоизга камайтирилади.

«Мавжуд ресурслар ва рақамли иқтидорларни бирлаштириш зарур», дейди Грубер Volkswagen ва Microsoft ҳамкорлигини ижобий намуна сифатида келтириб.

Volkswagen концерни VW.AC «булутлари»ни 2021 йилда синовдан ўтказишни бошлайди

Компаниялар ўртасида тузилган альянс битимига кўра, 2018 йилда тадқиқотчилар АҚШнинг Сиэтл шаҳридаги қўшма марказда концерннинг турли автомобил маркалари ва VW.AC «булутлари» ўртасида маълумотлар алмашиш тизимини йўлга қўйди.

Бинобарин, бу йил йўл ҳаракатининг реал шароитларида Volkswagen’нинг рақамли хизматларига интернет орқали уланган енгил автомобилларнинг илк партиясининг синовлари бошланади. Бундай автомобилларни серияли ишлаб чиқариш 2022 йилда бошланади. Dpa агентлигининг концернга таяниб берган хабарига кўра, шу йилнинг 3 мартидан бошлаб конвейердан чиқаётган VW ID.3 ва ID.4 э-мобиллари wi-fi ёки мобиль интернет орқали энг янги дастурий таъминотни юклаб олиш қобилиятига эга.

Пилотсиз автомобилни дастурлаш тахминан шундай бўлади

Энди Car.Software Organisation (Volkswagen’нинг дастурий таъминот ишлаб чиқишга масъул янги бўлинмаси шундай аталади) Microsoft билан биргаликда «булутлар»ни ривожлантириш параллел равишда улар билан чамбарчас боғлиқ бўлган ADP платформасини ҳам яратишади. Бу платформа автоматлаштирилган бошқарув ва пилотсиз парковка қилиш учун. Америкалик дастурчилар ўзларининг бой тажрибаларини булутли технологиялар, катта ҳажмдаги маълумотлар (Big Data) ва сунъий интеллект соҳаларига татбиқ этишади. Германиялик муҳандислар автомобил ассистентларини серияли ишлаб чиқариш ҳадисини олишган.

Car.Software Organisation раҳбари Дирк Ҳилгенберг шунга ишора қилди ва ADP мижозлар манфаатлари учун ишлаб чиқиладиган ва пилотсиз бошқарув учун барча янгиликлар жо қилинадиган платформага айланишни таъкидлади. Бунақасини «ҳеч қаерда сотиб ололмайсан», бунақасини фақат яратиш мумкин, холос.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери