Жаҳон | 16:08 / 07.03.2021
7000
1 дақиқада ўқилади

Қиролича Елизавета II ҳукмдорлиги давомида илк бор шахсий самолётсиз қолади

Келгуси йили тўртта BAE-146 лайнери ҳарбий-ҳаво кучлари таркибидан чиқарилади. Маълумот берилишича, Елизавета II бош вазир Борис Жонсоннинг RAF Voyager самолётидан фойдаланиши мумкин.

Фото: John Stillwell / PA Photos / ТАСС

Мудофаа харажатларини қисқартириш доирасида Буюк Британия қироличаси Елизавета II’га тегишли самолётлар сотувга қўйилади. У ва қироллик оиласининг бошқа аъзолари шахсий самолётларсиз қолади, деб ёзади The Telegraph.

 Келгуси йили тўртта BAE-146 лайнери ҳарбий-ҳаво кучлари таркибидан чиқарилади. Қиролича ҳукмдорлиги давомида илк марта шахсий самолётсиз қолади. Елизавета II бош вазир Борис Жонсоннинг RAF Voyager самолётидан фойдаланиши мумкин, дейилади нашр хабарида.

 BAE-146 самолётлари Буюк Британия ҳарбий-ҳаво кучларининг 32-эскадрильясига қайд қилинган. Авиапаркда шунингдек, AW-109 вертолёти ҳам бўлиб, қиролича ундан фойдаланишда давом этади, деб хабар бермоқда Daily Mail.

 The Telegraph нашрининг ёзишича, қироллик оиласи BAE-146 самолётларидан 1990-йиллар ўрталаридан бошлаб фойдаланиб келган. Ушбу турдаги самолётларни British Aerospace компанияси 2001 йилгача ишлаб чиқарган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид