Иқтисодиёт | 12:01 / 12.03.2021
9022
1 дақиқада ўқилади

Марказий банк: январ - феврал ойларида республикага 892 миллион доллар келиб тушди

Ўтган икки ойда Ўзбекистонга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалар ҳажми 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 107 миллион долларга ошди.

Марказий банк 2021 йилнинг январ-феврал ойларида Ўзбекистонга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми тўғрисида маълумот берди.

Қайд этилишича, ўтган икки ой давомида Ўзбекистонга жисмоний шахслар томонидан 892 миллион доллар маблағ юборилган ва пул ўтказмалари ҳажми 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 107 миллион долларга ёки 14 фоизга ошган.

Чет элга юборилган халқаро пул ўтказмалари миқдори 215 миллион долларга етди. Натижада халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича ижобий сальдо қарийб 677 миллион долларни ташкил этди.

  • Бундан аввал, январ ойида Ўзбекистонга жисмоний шахслар томонидан 427 миллион доллар пул жўнатилгани, хорижга юборилган трансчегаравий пул ўтказмалари эса 101 миллион долларга етгани хабар қилинганди.
  • Шунингдек, Марказий банк 2020 йилда мамлакатга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 6,03 миллиард долларни ташкил этиб, 2019 йилга нисбатан 17 миллион долларга ёки 0,3 фоизга ошганини очиқлаган.

Мавзуга оид