Сенат раиси: 5,5 минг нафардан зиёд хотин-қизлар жиноятга қўл урган
Олий Мажлис Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисида сенаторлар томонидан Ўзбекистон ички ишлар вазирининг ҳуқуқбузарликлар олдини олиш ва улар профилактикаси ҳолати тўғрисидаги 2020 йил якуни бўйича ахбороти муҳокама қилинди.
Сенат раиси Танзила Норбоева мазкур масала бўйича муносабат билдириб, ички ишлар идоралари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш бўйича кўплаб ижобий ишлар амалга оширилгани, тизимдаги ўзгаришлар, ислоҳотлар ўз самарасини бераётганини таъкидлади.
– Маҳаллаларнинг қарийб ярмида жиноят содир этилмагани ҳам бунинг яққол далили, десак муболаға эмас, – деди Олий Мажлис юқори палатаси раиси. – Бироқ, айрим муаммолар ҳам борки, улар нафақат ички ишлар органлари, балки барча даражадаги давлат ва жамоат ташкилотлари масъулиятини кучайтиришни тақозо этади. Қарийб ҳар тўртта жиноятдан биттаси бирор бир касб-ҳунар бошини тутмаган, ўқимайдиган ёшлар томонидан содир этилган, 5,5 минг нафардан зиёд хотин-қизлар жиноятга қўл урган. 10 мингдан зиёд оилада ҳуқуқбузарликка сабаб бўлувчи носоғлом муҳит шаклланган, уларнинг ярми нотинч. Оилавий низоларга ўз вақтида барҳам берилмагани оқибатида 14 мингдан зиёд ҳуқуқбузарлик содир этилган. Қолаверса, шу вақтга қадар ёпиқ мавзу бўлиб келган ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг ҳар олтинчиси ўз вақтида ҳал этилмасдан қолган оилавий келишмовчиликлар оқибатида рўй берган.
Қайд этилишича, бу борадаги ишларни “маҳаллабай”, “фуқаробай” ташкил этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинган. Жорий йилги давлат дастури ҳам шу билан боғлиқ.
“Шундай экан ҳеч бир давлат ёки жамоат ташкилоти ўзини четга олмаслиги керак. Ҳаммамизнинг вазифамиз бу. Ички ишлар органлари белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида, тўлақонли ва самарали амалга оширилишини таъминлашда етакчи ўринда туриши, масъулиятни янада ошириши лозим. Маҳаллий кенгашлар ички ишлар органлари ҳудудий тузилмалари раҳбарларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ахборотларини танқидий-таҳлилий муҳокама қилиб боришлари мақсадга мувофиқ”, деди Танзила Норбоева.
Аввалроқ, Ўзбекистонда ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг ҳар олтинчиси оилавий келишмовчиликлар боис содир этилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
15:55 / 24.10.2024
“5 йилда 440 га яқин қонун муҳокама қилинди” - Сенат раиси
12:55 / 24.10.2024
Табиатга зарар келтирувчиларга нисбатан жазо чоралари кучайтирилади
12:00 / 24.10.2024
Ички ишлар органлари пробация бўлинмалари ходимларига қўшимча ваколатлар берилмоқда
13:38 / 23.10.2024