Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сариосиёдаги маҳалла муаммолари: маҳалла бадбўй ҳиддан халос бўлди, сув ва газ тортилади
Kun.uz сайтида Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани марказидаги Афросиёб маҳалласининг бир қатор муаммолари акс этган мурожаат ўрганилиб, эълон қилинган эди.
Маҳалла аҳли чанг-тўзонли кўчалар, ичимлик суви ва табиий газ йўқлиги ва энг асосийси — туман тиббиёт бирлашмасининг оқова сувларидан азият чекаётганини баён қилишган эди.

Мазкур мурожаат юзасидан Сурхондарё вилоятдаги тегишли ташкилот ва идоралар ўз расмий муносабатини билдиришди.
Хусусан, Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, лавҳада акс этган ҳолатлар бошқарма томонидан тўлиқ ўрганиб чиқилган.

Маълум қилинишича, туман тиббиёт бирлашмасининг оқова сувлари билан боғлиқ вазият ўрганилганда, маҳалла ҳудудига бадбўй ҳид тарқатаётган манба тиббиёт бирлашмасининг эскириб қолган оқова сув тозалаш иншоотининг ҳандақ қисми эканлиги аниқланган. Шу куннинг ўзида махсус техникалар ёрдамида ҳандақ кўмиб ташланган.
Иншоот атрофи бадбўй ҳид тарқатувчи чиқиндилардан тозаланган, тиббиёт бирлашмаси масъул ходимларига атрофни ободонлаштирилиб, ушбу ҳудудга манзарали дарахтлар экиш бўйича тавсиялар берилган.
Ҳозирги кунда туман тиббиёт бирлашмасининг марказий шифохонасидан чиқадиган оқова сувлар 1 млрд сўмдан ортиқроқ қийматга эга замонавий, оқова сувларни биологик тозалаш иншооти орқали тозаланиб, 500-600 метр узунликдаги полиэтилен қувур орқали Тўпаланг дарёсига ташланмоқда.
«Бошқарманинг Атроф-муҳит объектлари ифлосланишини мониторинг қилиш бўлими (таҳлилий лабораторияси) томонидан олинган оқова сув намуналари синов лабораторияда текширувдан ўтказилади ва таҳлил натижаларига кўра якуний хулосага келинади», дейилади экология бошқармаси муносабатида.
Сариосиё туман ҳокимлиги ҳам Афросиёб маҳалласи, Бинокор кўчасида истиқомат қилаётган аҳоли муаммолари туман ҳокимлиги қошида тузилган ишчи гуруҳ томонидан ўрганилгани ҳақида баёнот берди. Ҳокимлик ахборот хизмати мурожаат юзасидан ўрганишлар ҳақида лавҳа тайёрлаб, уни фейсбукдаги саҳифасига жойлаштирган.
Унда Афросиёб маҳалласи ҳудудида бадбўй ҳид тарқатаётган манба ўрганилгани, туман тиббиёт бирлашмасининг эскириб қолган оқова сув тозалаш иншоотининг ҳандақ қисми шу куннинг ўзида махсус техникалар ёрдамида кўмиб ташлангани маълум қилинган.
Камчиликка йўл қўйган тозалаш иншооти ходими вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқарамаси томонидан МЖтКнинг тегишли моддалари билан маъмурий жавобгарликка тортилган.
«Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласи мутахассислар томонидан ўрганилиб, жорий йил 10 апрел санасига қадар ҳал этиш бўйича амалий ишлар бошлаб юборилди.
Туман газ таъминоти корхонаси дастурига асосан, Афросиёб маҳалласи аҳолиси 2022 йилнинг биринчи чорагида табиий газ тармоғига тўлиқ уланилиши маълум қилинади», дейилади туман ҳокимлиги муносабатида.
Мавзуга оид
20:58 / 08.06.2026
Сурхондарёда Александр Федин барпо этган боғ сақлаб қолинадиган бўлди
13:33 / 08.06.2026
Сурхондарёда ҳам ИИБ ходими вояга етмаган қизнинг номусига тегишда гумонланмоқда
08:51 / 03.06.2026
Сурхондарёда сув омборида қайиқ ағдарилиши оқибатида бир фуқаро чўкиб кетди
11:00 / 15.05.2026