Ўзбекистон | 17:33 / 31.03.2021
4258
1 дақиқада ўқилади

Uzbekistan Airways Нью-Йоркка яна бир мунтазам рейс йўлга қўяди

Uzbekistan Airways 22 апрелдан бошлаб ҳафтанинг пайшанба кунлари Тошкент – Нью-Йорк – Тошкент йўналиши бўйича мунтазам рейсларни қайта жорий этади.

Ҳозирги кунда ҳар якшанба кунлари ушбу йўналишда мунтазам авиақатновлар амалга оширилмоқда.

Тошкент – Нью-Йорк йўналиши бўйича авиачипта нархи хабар тайёрланган вақтда 6 миллион 401 минг сўмдан, Тошкент – Нью-Йорк – Тошкент йўналиши бўйича авиачипта нархи эса 14 миллион 204 минг сўмдан бошланиши кўрсатилган.

Аввалроқ, Uzbekistan Airways май ойидан бошлаб Тошкент – Рига – Тошкент йўналиши бўйича ҳар ҳафта амалга ошириладиган авиақатновлар қайта тикланишини эълон қилганди.

1 апрелдан бошлаб ҳафтада бир марта Москва – Тошкент йўналишида доимий парвозлар  йўлга қўйилади.

Шунингдек, Uzbekistan Airways 28 мартдан бошлаб аксарият йўналишларда юклар учун алоҳида ҳақ ола бошлади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид