Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Папая, зайтун, банан: Учкўприкдаги иссиқхонада тропик мевалар ўстирилмоқда
Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги шифобахш ўсимликлар етиштириш ва қайта ишлашга ихтисослашган «Меҳригиё» кичик корхонасида 200 дан ортиқ шифобахш чой, шарбат ва асалли маҳсулотлар тайёрланмоқда.

Корхона Ўзбекистонда илк бор «USDA Organic regulation, 7 CFR Part 205» халқаро сертификатига сазовор бўлган.
Корхонада папая, зайтун, растаропша, киви, лаванда, банан каби ўсимликлар маҳаллийлаштирилган. «Меҳригиё»да ишлаб чиқарилаётган фармацевтика маҳсулотлари МДҲ давлатларидан Россия, Қозоғистон ва Қирғизистонга экспорт қилинмоқда.


«Корхонамиз 1992 йилда ташкил топган. Айни пайтда бу ерда кўплаб доривор гиёҳлар етиштирилади. Лаванда, папая, гувава ва зайтун плантациялари мавжуд. Папая совуққа чидамсиз дарахт. Шу сабабли у иссиқхонада ўстирилади.
Папая бел оғриғи ва грижага шифо ўсимлик. Мевасидан чой, асал сироплар ва ёғлар олинади. Аччиқ тарвуз ва папая сироплари бирикмасидан ташкил топган гиёҳлардан организмни тозалашда фойдаланилади.


Иссиқхонамизда банан ҳам ўсади. У маҳаллий иқлимга мослаштирилган. Иссиқхона ичида ҳарорат доимий 35-40 даражада ушлаб турилади», —дейди Kun.uz мухбири билан суҳбатда корхона дизайнери Комронбек Бурҳонов.
Сарвар Зияев тайёрлади.
Мавзуга оид
10:25 / 17.06.2026
Фарғонада ёнғин оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
08:45 / 15.06.2026
Фарғонада 1 килограммдан ортиқ гашиш олиб кетаётган шахс қўлга олинди
21:36 / 14.06.2026
Фарғонада "Ласетти" қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
09:50 / 12.06.2026