Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чехия ташқи ишлар вазири Европа мамлакатларини россиялик дипломатларни чиқариб юборишга чақирди
17 апрелда расмий Прага россиялик 18 нафар дипломатни мамлакатдан чиқариб юборишга қарор қилганди.
Чехия ташқи ишлар вазири Ян Гамачек иттифоқчи мамлакатларни Прага билан бирдамлик белгиси сифатида россиялик дипломатларни чиқариб юборишга чақирди. Бу ҳақда Sky News хабар берди.
«Биз бирдамликни истаймиз ва ҳамкасбларимдан уларнинг ҳудудларида ишлайдиган россиялик мансабдор шахсларни чиқариб юбориш имкониятини кўриб чиқишни сўрадим», — деди Гамачек.
17 апрелда расмий Прага Россия махсус хизматларини 2014 йилда Чехияда ўқ-дори омборхонасидаги портлашга алоқадорликда гумон қилиб, россиялик 18 нафар дипломатни мамлакатдан чиқариб юборишга қарор қилди. Праганинг фикрича, ушбу шахслар Россия махсус хизматларининг дипломатик ниқоб остида ишловчи ходимлари ҳисобланади.
Россия бунга жавобан Чехиянинг 20 нафар дипломатини «персона нон грата» деб эълон қилди.
Мавзуга оид
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026
София Россияга қарши янги чекловларга қарши чиқди
08:22 / 19.06.2026