17:33 / 26.04.2021
6292

Сергелида «Дамас» ва юк автомобили тўқнашувида уч киши жароҳатланди

Жорий йилнинг 26 апрел куни соат 07:00ларда Тошкент шаҳар, Сергели тумани, ТҲАЙ кўчасида ҳайдовчи, 1970 йилда туғилган А.С. бошқарувидаги "Isuzu" русумли юк автомобили ҳамда ҳайдовчи, 1980 йилда туғилган А.С. бошқарувидаги "Damas" русумли автомобиль иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабарига кўра, ЙТҲ натижасида ҳайдовчилар ва бир нафар йўловчи тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ТБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, тўқнашув сабабларига аниқлик киритилмоқда. 

Top