Жаҳон | 19:39 / 29.04.2021
8704
1 дақиқада ўқилади

Тожикистон ва Қирғизистон бош вазирлари учрашув ўтказади

Икки мамлакат ҳукумат раҳбарлари қирғиз-тожик чегарасида юзага келган вазиятни муҳокама қилади.

29 апрел куни Россиянинг Қозон шаҳрида бўлиб ўтаётган Евросиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишидан сўнг Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода ва Қирғизистон бош вазири Улуқбек Марипов ўртасида аввалдан режалаштирилмаган учрашув ўтказилади. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, икки мамлакат ҳукумат раҳбарлари қирғиз-тожик чегарасида юзага келган вазиятни муҳокама қилади.

Маълумот учун, бугун, 29 апрел куни Қирғизистон-Тожикистон чегарасида отишма кузатилмоқда, ҳодиса оқибатида яраланганлар ва қурбонлар бор. Томонлар низода бир-бирини айбламоқда.

Ўзбекистон Қирғизистон ва Тожикистонни чегарадаги тўқнашувларни дарҳол тўхтатишга чақирмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид