Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразмда 32 киши номига уларнинг хабардорлигисиз кредит олиб ўзлаштирган шахсларга жиноий иш қўзғатилди
Хоразм вилоятида 32 нафар фуқаро номидан уларнинг хабардорлигисиз кредит олишга эришган МЧЖ ҳисобчиси ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «A.» МЧЖ бош ҳисобчиси Ш.А. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, аслида МЧЖда ишламайдиган 32 киши номига уларнинг хабардорлигисиз кредит олгани аниқланган.
Қайд этилишича, улар сохта маълумотларни тайёрлаб, тижорат банклари филиалларидан жами 1,2 миллиард сўм кредит ажратилишига эришиб, сўнг маблағларни ўзларининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан Ш.А. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
13:12 / 18.06.2026
Президент янги молиявий механизмларни жорий этиш муҳимлигини таъкидлади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
21:43 / 25.05.2026
Тадбиркорлар учун янги рақамли молиявий тизим таклиф қилинди
14:21 / 23.04.2026