Жаҳон | 07:21 / 06.05.2021
10701
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Эстонияда ҳарбий машғулотлар бошлади

Swift Response машғулотларида Эстония, АҚШ ва Буюк Британиянинг 2,5 мингга яқин ҳарбий хизматчиси, 20дан ортиқ самолёт ва 25та вертолёт қатнашади. Машғулотлар 14 май куни якунланади.

Фото: ytimg.com

Эстонияда АҚШнинг Swift Response ҳарбий машғулотлари фаол босқичи бошланди, деб хабар берди ERR.

Хабарда айтилишича, АҚШнинг 41-артиллерия бригадаси Эстония мудофаа кучлари полигонида реактив тизимлардан жанговар ўт очишларни амалга оширади.

7 май куни АҚШнинг 82-ҳарбий десант дивизияси Нурмси аэродромига тушади. Америкалик ҳарбийлар 8 май куни аэродромдан мудофаа кучлари полигонига вертолётдан десант ташлаш машғулотини ўтказади.

Swift Response машғулотлари АҚШ бошчилигидаги Defender Europe 2021 ҳарбий машғулотларининг бир қисми ҳисобланади. Swift Response машғулотларида Эстония, АҚШ ва Буюк Британиянинг 2,5 мингга яқин ҳарбий хизматчиси, 20дан ортиқ самолёт ва 25та вертолёт қатнашади. Машғулотлар 14 май куни якунланади.

Defender Europe машғулотлари Европанинг 16 мамлакатида ўтказилади, унга 28 минг ҳарбий жалб этилади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид