Жамият | 19:08 / 10.05.2021
1462
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда фуқарони хорижга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Cамарқанд вилояти Самарқанд туманида фуқарони Жанубий Корея давлатига ишлаш учун юборишни ваъда қилган фирибгар ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Самарқанд туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро А.К. фуқаро Қ.Ҳ. ва Э.А.ларга Жанубий Кореяга ишлаш учун юборишни ваъда қилиб, уларнинг ишончига кирган. Сўнг, улардан 8 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан А.К.га нисбатан жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид