Ўзбекистон | 18:38 / 11.05.2021
2690
2 дақиқада ўқилади

Жамоатчилик назоратини менсимаган тиббиёт ходимига қонуний чора кўрилди

Фото: Dreamstime

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Наманган вилоят ҳудудий бирлашмаси томонидан жойларда кузатув мониторинг ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, Уйчи туманида олиб борилаётган кузатув жараёнида Тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли поликлиникасида олиб борилаётган ишлар ҳам кўздан кечирилган.

Маълум бўлишича, ўрганиш давомида тиббиёт ходими О,Н хонасини кўздан кечираётган бир пайтда О,Н томонидан  жамиятнинг мутахассисларини ҳар-хил сўзлар билан ҳақоратлаган.
Фуқаро О,Н.га кузатув-ўрганишлар юзасидан тушунтириш ишларини телефон орқали тушунтирилганда ҳам  фуқаро томонидан жамият раҳбарига нисбатан қўпол сўзлар ишлатилганлиги сабабли жамият томонидан фуқарога чора кўрилиши тўғрисида тегишли орган ташкилотларига мурожаат этишган.

Ушбу мурожаат Уйчи туман суди орқали кўриб чиқилди. Суд жараёнида барча маълумотлар аниқланди ва фуқарога Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси билан ушбу кодекснинг 33-моддасини қўллаб базавий ҳисоблаш миқдоринг уч баробари миқдорида (669.000 минг сўм) жарима жазоси тайинланди.

Мавзуга оид