Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда содир бўлган ЙТҲда бир киши вафот этди
Самарқанд вилояти Иштихон туманида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати Kun.uz’га хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 8 май куни соат 14:30ларда М37 Самарқанд – Бухоро – Туркманбоши халқаро автомобиль йўлининг Иштихон тумани Шайхларкент маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 60-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган.
Самарқанд – Бухоро йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган «Nexia» машинаси бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги дарахтга бориб урилган. Оқибатда, «Nexia» ҳайдовчиси тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган. Ҳайдовчининг ёнида кетаётган аёл киши эса оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.
Мавзуга оид
11:33 / 16.05.2026
Самарқанддаги ЙТҲда иккита юк машинаси ёниб кетди
11:00 / 16.05.2026
Чилонзорда Tracker пиёдани уриб юборди
00:40 / 16.05.2026
Олмалиқда мотоциклчи 14 ёшли пиёдани уриб юборди
16:48 / 15.05.2026