Ўзбекистон | 07:27 / 18.05.2021
1823
2 дақиқада ўқилади

Ҳайдовчининг бепарволиги туфайли содир этилган ЙТҲда мактаб ўқувчиси вафот этди

Сайхунобод туманида юк автомашинаси пиёдалар йўлагидан ўтаётган мактаб ўқувчисининг уриб юборди. Пиёда олган оғир тан жароҳатлари туфайли касалхонада вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан маълум қилинди.

2021 йил 17 май куни Сайхунобод тумани ҳудудида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Туман ҳудудидаги 26-сонли мактабнинг 2-синф ўқувчилари пиёдалар йўлагидан кесиб ўтаётган вақтда Газ-53 автомашинаси уларга йўл бермасдан ўқувчилардан бирини уриб юборган. Оқибатда пиёда олган оғир жароҳатлари туфайли касалхонада вафот этди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Шароф Исломов маълум қилди.

ЙТҲ содир бўлган жойда йўл қопламаси нуқсонларсиз бўлган. Ҳодисага транспорт воситаси ҳайдовчисининг бепарволиги ва пиёданинг йўлнинг қатнов қисмига чиқиб кетиши сабаб бўлган дейилади хабарда.

Аввалроқ, Сардоба туманида Тико ҳайдовчиси тезликни белгиланган меъёрлардан ошириб, бошқарувни йўқотиши оқибатида йўл четида кетаётган икки нафар вояга етмаган болани уриб юборгани хабар қилинган эди.

Мавзуга оид