Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда айрим кўчаларда транспорт ҳаракати чекланиши мумкин
Пойтахтда айрим кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланиши мумкин. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХБ хабар берди.
Қайд этилишича, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фавқулодда ҳолатлар юзага келганда тезкорликни ошириш мақсадида, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ ходимлари ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан ўқув машғулотлари ўтказилади.
Шу муносабат билан, 2021 йил 22 май куни соат 08:00дан 10:00гача пойтахтнинг Темур Малик, Дўрмон йўли, Мирзо Улуғбек, Мустақиллик, Буюк ипак йўли, Махтумқули, Ислом Каримов, Афросиёб, Ойбек, Нукус ва Шаҳрисабз кўчаларида транспорт воситалари ҳаракати қисқа муддатга чекланиши мумкин.
Бундан олдин, Тошкентда айрим кўчалар вақтинчалик ёпилиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
08:55
Абдулла Қодирий кўчасида ҳайдовчилар учун янги қайрилиш жойи ташкил этилди
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026