Ўзбекистон | 12:04 / 25.05.2021
2462
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда йўлнинг носозлиги сабаб «Кобальт» ва «Малибу 2» тўқнашди

Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида йўлнинг носозлиги сабаб «Кобальт» ва «Малибу 2» ўзаро тўқнашган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 18 май куни соат 23:05ларда 4К347 Яккабоғ–Шаҳрисабз автомобиль йўлининг Яккабоғ тумани Хиёбон маҳалласидан ўтувчи 4-километрида «Кобальт» ва «Малибу 2» машиналари ўзаро тўқнашган. Оқибатда Кобальт ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.

Суриштирувда маълум бўлишича, «Кобальт» машинаси ҳайдовчиси йўлнинг носоз қисмини айланиб ўтиш мақсадида қарама-қарши йўналишга чиққан. Сўнг ўз йўлида ҳаракатланиб келаётган «Малибу 2» билан ўзаро тўқнашган.

Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан Яккабоғ тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда рўй бераётган йўл-транспорт ҳодисаларининг маълум бир қисми айнан йўлларнинг носозлиги туфайли содир бўлади.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид