Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малининг ҳарбийлар томонидан ҳибсга олинган президенти ва бош вазири истеъфога чиқди
Вице-президент Ассими Гоита ўз баёнотида августда қабул қилинган ўтиш даври хартиясини бузишгани сабабли президент ва бош вазирни ваколатларидан маҳрум қилганини билдирди.
Икки кун аввал ҳарбийлар томонидан ҳибсга олинган Малининг вақтинчалик президенти Ба Ндао ва бош вазири Моктар Уан истеъфога чиқди. Бу ҳақда Agence France Press хабар берди.
Шу билан бирга, Мали вице-президенти Ассими Гоита лавозимида қолди.
Мали президенти ва бош вазири 24 май куни ҳарбийлар гуруҳи томонидан қўлга олинган ва пойтахт Бамако яқинидаги Кати ҳарбий базасига келтирилганди.
Вице-президент Ассими Гоита ўз баёнотида августда қабул қилинган ўтиш даври хартиясини бузишгани сабабли президент ва бош вазирни ваколатларидан маҳрум қилганини билдирди. Гоитанинг қайд этишича, президент ва бош вазир янги ҳукумат таркибига вазирлар тайинлашда таркиб борасида вице-президент билан маслаҳатлашмаган.
Ҳукуматнинг янги таркибига августдаги ҳарбий тўнтаришнинг асосий иштирокчилари - полковниклар Модибо Коне ва Садио Камара киритилмаган. Улар аввалги ҳукуматда ички ишлар ва мудофаа вазири бўлган.
Гоита 2020 йил августда амалга оширилган ҳарбий тўнтариш раҳбарларидан бири бўлган.
Мавзуга оид
19:06 / 07.06.2026
Саҳройи Кабирда юк машина бузилиб қолиб, 50 га яқин киши ҳалок бўлди
10:59 / 09.05.2026
Уруш ичидаги давлат: Малида нималар бўлмоқда?
18:47 / 27.04.2026
Малида жанглар. Мудофаа вазири ўлдирилди, руслар бир шаҳарни ташлаб чиққани айтилмоқда
17:38 / 26.04.2026