Жаҳон | 08:06 / 27.05.2021
9559
1 дақиқада ўқилади

АҚШдаги отишмада 9 киши ҳалок бўлди

Фото: theepochtimes.com

АҚШнинг Сан-Хосе шаҳрида (Калифорния штати) VTA темир йўл компаниясининг касаба уюшмаси учрашувида бир эркак отишма уюштирди. Бунинг оқибатида 9 киши, жумладан, эркакнинг ўзи ҳам ҳалок бўлган. У жиноят содир этгач, ўз жонига қасд қилган.

Los Angeles Times нашрининг хабар беришича, эркак отишмадан бироз олдин ўз уйига ўт қўйган.

Санта-Клара округи шерифи Рассел Дэвиснинг айтишича, отишма вақтида кўплаб одамлар жабрланган. Уларнинг сони аниқлаштирилмоқда. Отишмани содир этган эркак 50 ёшда бўлган, унинг уйидан бир неча турдаги қурол ва ўқ-дори топилган.

Воқеанинг қолган тафсилотлари ҳозирча номаълум.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид