Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда «Камаз-35320» ва Isuzu юк машиналари тўқнашди
Самарқанд вилояти Булунғур туманида Камаз юк машинаси ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган Isuzu юк машинаси билан тўқнашган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бугун, 29 май куни М39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобиль йўлининг Булунғур тумани ҳудудидан ўтувчи 1060-километрида, Тошкент-Самарқанд йўналишида ҳаракатланиб келаётган «Камаз-35320» юк машинаси ўзидан олдинда ҳаракатланаётган Isuzu юк машинасининг орқа томонига келиб урилган. Оқибатда, ҳар иккала машина шикастланган.
Қайд этилишича, мазкур йўл-транспорт ҳодисасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Аниқланишича, «Камаз-35320» ҳайдовчиси машинани бошқариб келаётганда чарчоқ туфайли ухлаб қолган ва бошқарувни йўқотган.
Эслатиб ўтамиз, бугун тонгда М41 Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши халқаро автомобиль йўлининг Самарқанд шаҳридан ўтган қисмида Isuzu юк машинасининг ҳайдовчиси ҳам чарчоқ туфайли ухлаб қолган. Оқибатда машина Зарафшон дарёсининг қирғоғига ағдарилиб кетган.
Мавзуга оид
09:23 / 24.03.2026
Қамчиқда икки кун ичида иккита йўл ҳодисаси кузатилди
11:03 / 19.03.2026
Таиланддаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
22:00 / 15.03.2026
Олмазор туманида содир бўлган ЙТҲ оқибатида бир киши қурбон бўлди
20:56 / 14.03.2026