Ўзбекистон | 12:15 / 02.06.2021
15493
2 дақиқада ўқилади

Корхоналар очиляпти, лекин свет йўқ, сув йўқ, ишлолмаяпти – Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарё вилоятига ташрифи доирасида вилоят фаоллари билан учрашув бўлиб ўтмоқда. 

Фото: Президент матбуот хизмати (архив)

“Сурхондарё вилояти бўйича бир ой муддатда саноат соҳасидаги жами қиймати 928 миллион доллар бўлган 56 та қўшимча истиқболли лойиҳанинг ҳар бирини чуқур ўрганиб, ташаббускори ва молиялаштириш манбасини аниқ белгилаган ҳолда, уларни амалга ошириш бўйича тармоқ жадваллари тасдиқлансин. Эътибор қилинглар – 928 миллион доллар пул фақат Сурхондарёга ажратиляпти, кам бўлса яна берамиз. Лекин натижа бўлсин.

Бойсун, Сариосиё, Шерободни – қурилиш материаллари, Қизириқ – енгил, Олтинсой – озиқ-овқат, Ангор – чарм, Бандихон, Музработ туманларини маҳаллий саноатга ихтисослаштириб, ушбу туманларда тегишли кластерлар ташкил этиш чоралари кўрилиши керак. 

Хусусан, Сариосиёда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш инновацион индустриал зонасини ташкил этиш лозим. 

Бу 8 та ихтисослаштирилган туманда саноатни ривожлантириш учун зарур бўладиган, жами 674 километр сув, электр, газ, йўл, алоқа тармоқларини қуриш бўйича манзилли лойиҳалар рўйхати шакллантирилсин.

Корхоналар очиляпти, лекин свет йўқ, сув йўқ, ишлолмаяпти. Коммуникацияни яратиб беришимиз керак аввал”, – дея президентнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Мавзуга оид