Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиядаги мигрантлар рус тили ва Россия тарихини билиши шарт қилинди
Россия Федерацияси ҳукумати хорижий меҳнат мигрантларининг рус тили, тарихи ва Россия қонунчилигига доир билимлари бўйича минимал талаблар даражасини тасдиқлади. Ҳужжат РФ ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинди.
Хусусан, мигрантлар ижтимоий турмуш ва айрим касбий мавзуларда эркин мулоқот қила олиши керак. Ишга қабул қилиш, шифохонадаги маслаҳатлашувлар ва полицияга мурожаат қилиш кабилар шулар жумласидан. Шунингдек, эндиликда, мигрантлар айрим ҳужжатлар ва аризаларни тўлдиришни ҳам билишлари шарт.
Россия тарихи бўйича имтиҳон топширишда хорижий меҳнат мигрантларидан муҳим воқеалар, йирик шаҳарлар номлари ҳамда бош давлат байрамларига оид саволларга жавоб беришлари сўралади. Бундан ташқари, улар ўзларининг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда Россия ҳудудида бўлиб тургандаги мажбуриятлари ҳақида бохабар бўлишлари керак.
Бу талаблар, айримлар истиснолар билан Россияда вақтинча яшашни режалаштирганларга ҳам тегишлидир.
Аввалроқ, РФ Ички ишлар вазирлиги МДҲдан келган ва мамлакатда бўлиб турган ноқонуний мигрантлардан 2021 йил 15 июнгача Россия ҳудудини тарк этишни талаб қилган эди.
Мавзуга оид
18:53
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
22:09 / 08.06.2026
«Газпром» Ўзбекистонга экспортни 15 фоизга оширганини маълум қилди
20:34 / 08.06.2026